Ҳарбий хизматчилар ўртасида кўпкураш бўйича ўтказилган чемпионат якунига етди

57

Самарқанд шаҳридаги Мудофаа вазирлиги Кичик мутахассисларни тайёрлаш марказида вазирлик қўшинлари ўртасида “Ҳарбий кўпкураш” бўйича саралаш чемпионати ўтказилди.

Мазкур чемпионатда вазирлик тасарруфидаги ҳарбий қисмлар ва олий ҳарбий таълим муассасаларидан жами 60 га яқин терма жамоа иштирок этди.

“Ҳарбий кўпкураш” чемпионати давомида кундалик дала ҳарбий кийимида турникда тортилиш, 100 метр масофага сузиш, узоқликка граната улоқтириш, тўсиқлар йўлагидан ўтиш ва 3000 метр масофага югуриш машқларини ўз ичига олади.

Уч кун давом этган чемпионат якунига кўра натижалар қуйидагича аниқланди:

Яккалик баҳсларида:

1-ўрин – Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ ҳарбий қисм ҳарбий хизматчиси Умиджон Аҳмаджонов;

2-ўрин – Қуролли Кучлар академияси курсанти Илҳом Эргашев;

3-ўрин – Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юрти курсанти Жахонгир Булаков;

Умумжамоа ҳисобида фахрли ўринлар қуйидагича аниқланди:

1-ўрин – Қуролли Кучлар академияси жамоаси;

2-ўрин – Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим жамоаси;

3-ўрин – Шарқий ҳарбий округи жамоаси.

Ғолиб ва совриндорлар чемпионат медаллари, дипломлар ва кубок билан тақдирланди. Чемпионат давомида алоҳида машқлар бўйича юқори натижаларни кўрсатган ҳарбий хизматчилар ҳам эътибордан четда қолмади.

Мусобақада юқори натижаларга эришган ҳарбий хизматчилар МДҲ давлатлари армиялари ўртасида шу йил бўлиб ўтадиган халқаро чемпионатда иштирок этиш учун Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги терма жамоасига сараланди.

Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати