Ҳарбий хизматчилар малакаси оширилди

76

Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида Мудофаа вазирлиги тизимидаги тарбиявий ва мафкуравий ишлар органи офицерларининг билим савиясини янада юксалтириш, уларнинг касбий маҳоратини бойитиш, малака ошираётган навбатдаги ҳарбий хизматчиларнинг якуний имтиҳони бўлиб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президенти ташаббуси билан юқори профессионал ҳарбий хизматчиларни тайёрлаш мақсадида Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳамкорлигида бутунлай янгича кўриниш ва мазмундаги малака ошириш тизими жорий этилган.

– Малака ошириш курслари давомида ҳарбий хизматчиларга университетнинг етук профессор-ўқитувчилари ва юртимиздаги нуфузли олий таълим муассасаларининг олимлари томонидан назарий ва амалий билимлар берилди. Имтиҳон давомида Ватанимиз посбонлари билимларини юқори натижалар билан синовдан ўтказди, – дейди курс раҳбари, филология фанлари номзоди, доцент Муяссар Сапарниязова.

Таъкидлаш керакки, мазкур ўн беш кунлик ўқув курсларида шу йилнинг февраль ойидан 2020 йил июнь ойига қадар 3 босқичда, жами 600 нафарга яқин тарбиявий ва мафкуравий ишлар органи офицерлари таҳсил олиши режалаштирилган.

Мудофаа вазирлиги матбуот хихзмати