Ҳарбий хизматчилар мактаб-интернат ўқувчиларини Ашхобод сайлгоҳига олиб боришди

81

  Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари Олмазор туманида жойлашган 100-сонли мактаб интернатнинг ўқувчи ёшлари учун Ашхобод сайилгоҳи бўйлаб экскурсия ташкил этди.

Ҳарбий хизматчилар томонидан 60 нафарга яқин ўқувчининг ҳордиқ чиқариши учун барча шарт-шароитлар яратилди.

– Ҳарбий акаларимиз биз учун вақт ажратиб, унутилмас сайр ташкил этганларидан хурсандмиз, – дейди Қувончбек Жавҳаров

Сайилгоҳдаги турфа аттракционлар ўқувчилар ихтиёрида бўлиб, уларга юқори кайфият улашиш учун ҳарбий хизматчилар шу куни улар хизматида бўлди.

– Ўқувчиларимнинг хурсандчилигини сўз билан ифодалаш қийин, – дейди мактаб-интернатнинг ўқитувчиси Санобар Олтибоева. – Улар бугунги сайрни кўп вақт эслаб юришлари, шубҳасиз. Ўқувчиларим учун мана шундай кутилмаган саёҳат уюштирган ташкилотчиларга миннатдорчилик билдирамиз.

Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати