Мудофаа вазирлиги тиббий маълумотга эга аёл-қизларни ҳарбий хизматга таклиф қилади

91

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги аёл ва қизлар ўртасида шартнома бўйича ҳақиқий ҳарбий хизматга номзодларни саралаш учун танлов эълон қилади.

Номзодларга қўйилган асосий талаблар:

  • олий ёки ўрта махсус тиббий маълумотга эгалиги тўғрисида дипломга эга бўлиши;
  • бўйи 170 сантиметрдан кам бўлмаган, 18—25 ёшгача (олий маълумотли тор тиббий мутахассислар учун 28 ёшгача) бўлиши;
  • жисмоний куч талаб қилувчи спорт турлари бўйича разрядга эга бўлганларга талаб алоҳида.

Мурожаат учун телефонлар:

+998 (71) 269-86-52

+998 (71) 269-86-99

Диққат! Мурожаатлар 2019 йилнинг 20 апрель кунига қадар қабул қилинади.

Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати