Ҳар кунингиз бўлсин Наврўз!

296

Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юртида ҳарбий хизматчилар, Қуролли Кучлар ишчи-хизматчилари ва уларнинг оила аъзолари иштирокида “Ҳар кунингиз Наврўз бўлсин азиз Ватандошлар!” шиори остида маданий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Тадбирда “Миллий таомлар”, “Энг зўр ошпаз” , “Энг мазали кабоб” каби кўрик танловлар, “Сумалак” сайиллари, Миллий спорт ўйинлари ҳамда байрам концерт дастури намойиш этилди.

Миллий спорт ўйинларидан миллий кураш, тош кўтариш, арқон тортиш каби ўйинлар мусобақа тарзида ўтказилди.

Байрам сайлида Қуролли Кучлар Марказий ашула ва рақс ансамбли хонандалари, Чирчиқ шахридаги 3 ва 15-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаблари ўқувчилари, 15 сонли умумтаълим мактаби рақс тўгараги фаоллари, Тошкент вилояти Жисмоний тарбия ҳамда Чирчиқ Педагогика институти талабалари ижросида миллий куй ва қўшиқлар ижро этилди.

Тадбир сўнггида кўрик танлов ғолиблари тақдирланди.