Ғурур ва садоқат сўзи – Ҳарбий қасамёд

381
Foto: Mudofaa vazirligi Matbuot xizmati

Ҳар бир инсоннинг ҳаётида унутилмас кунлар бўлади. Бу лаҳзаларни бошқа ҳеч нарса билан алмаштириб бўлмайди.

Фото: Мудофаа вазирлиги Матбуот хизмати
Фото: Мудофаа вазирлиги Матбуот хизмати
Фото: Мудофаа вазирлиги Матбуот хизмати
Фото: Мудофаа вазирлиги Матбуот хизмати

Юртимизда кўпчилик интиладиган муқаддас масканлар жуда кўп. Пойтахтимиздаги “Ватанга қасамёд” мажмуаси ҳам юртдошларимиз кўнглидан жой олиб улгурди. Ушбу сўлим гўшада, Наврўз умумхалқ байрами арафасида Тошкент шаҳрида жойлашган ҳарбий қисмларнинг бирида муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган аскарларнинг Ҳарбий қасамёд қабул қилиш тантаналари ўтказилди. Қўлларида гулдасталар тутган ота-оналар ва аскарларнинг яқинларини кўриб, ўзингизни катта сайилга келгандек ҳис қиласиз.

Фото: Мудофаа вазирлиги Матбуот хизмати
Фото: Мудофаа вазирлиги Матбуот хизмати
Фото: Мудофаа вазирлиги Матбуот хизмати
Фото: Мудофаа вазирлиги Матбуот хизмати

Сўзга чиққан давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, ота-оналар Ҳарбий қасамёд қабул қилган ўғлонлар зиммасидаги масъулият нақадар улуғвор ва масъулиятли эканини эътироф этиб, уларга Ватан ҳимоясидек шарафли иш йўлида собитқадамлик тиладилар. Ўзбекистон Журналистлар ижодий уюшмаси раиси, Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши аъзоси Саъдулла Ҳақимов шеърий сатрларда таъкидлаганидек, она Ватанга қасамёд – эр йигитнинг номуси, муқаддас бурчидир.

Фото: Мудофаа вазирлиги Матбуот хизмати
Фото: Мудофаа вазирлиги Матбуот хизмати
Фото: Мудофаа вазирлиги Матбуот хизмати
Фото: Мудофаа вазирлиги Матбуот хизмати

Қўлда қурол тутган, юз-кўзларида қатъият, ишонч балқиб турган йигитлар навбат билан Ҳарбий қасамёд қабул қилдилар. Яқинлари дилда виқор, ғурур ва фахр билан кузатдилар. Бир-бирларига фарзандларини, ўтган вақт давомида улардаги ўзгаришларни гапириб чарчамадилар.