“Энг ватанпарвар оила” кўрик танлови ўтказилди

8

Андижон вилоятида жойлашган ҳарбий қисмлардан бирида ҳарбий хизматчилар ўртасида «Энг ватанпарвар оила» кўрик танлови бўлиб ўтди.

Танловнинг дастлабки босқичида иштирокчилар «Оилаларнинг таништирув чиқишлари» шарти бўйича беллашдилар. Унда қатнашчилар ўз оиласи таркиби, касб-кори, оила аъзоларининг севимли машғулоти, оиладаги анъана ва қадриятларини ҳаётий мисоллар асосида қизиқарли тарзда баён қилди. Танлов 10 баллик тизимда 3 та шарт бўйича баҳоланди.

«Биз китобхон оиламиз» шартида эса оила кутубхонаси, иштирокчилар дунёқарашининг кенглиги, мафкуравий таҳдидлар, хусусан, «оммавий маданият» таҳдидларига қарши кураша оладиган мустақил фикрга эга бўлиш, шунингдек, фарзандларнинг турли ютуқларга эришувида китобнинг аҳамияти юзасидан тезкор савол-жавоблар ўтказилди.

Аёлларга беписанд қараш, тўй-ҳашамлардаги ортиқча дабдабабозлик, ёшларни Ватанга бўлган муҳаббат руҳида тарбиялашда асосан нималарга эътибор қаратиш лозимлиги бўйича ўзаро беллашадилар.

Якуний натижаларга кўра, лейтенант Содиқ Азимовнинг оиласи ғолиб деб топилди. Танлов иштирокчилари Шарқий ҳарбий округи қўшинлари қўмондонлиги томонидан муносиб рағбатлантирилди.

Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати