Энг илғор кадрлар органлари офицерлари аниқланди

2

Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юрти базасида Мудофаа вазирлиги тизимидаги кадрлар органлари офицерлари билан “Кадрлар органларининг энг илғор офицери” танловининг якуний босқичи ўтказилди.
Танлов 3 та бўғинда – батальон, ҳарбий қисм ва ҳарбий округ йўналиши бўйича ташкил этилиб, якунда 2020 йилнинг сентябрь-октябрь ойларида ҳарбий округ босқичида биринчи ўринни қўлга киритган офицерлар иштирок этди.

Танлов регламентига асосан иштирокчилар жисмоний тайёргарлик машғулотларидан ўз ёш гуруҳларига кўра белгиланган меъёрлар бўйича синовларни топшириш, пистолетдан нишонга отиш, “MyTest” тизимли таъминот дастури ёрдамида умумий назарий билим даражаларини текширувдан ўтказиш, ахборот технологияларидан “Word”, “Excel” ва “Power Point” дастурида ҳужжатларни тайёрлаш ҳамда махсус тайёргарлик бўйича амалий топшириқларни бажардилар.
Натижаларга асосан комиссия аъзолари томонидан рейтинг баҳо ва кўрсаткичларни тизимлаштириш асосида ғолиблар аниқланди.

Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти