Стратегиялар, музокаралар, инвестициялар

2

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети қошидаги олий дипломатия мактабида Мудофаа вазирлиги мутахассислари учун “Стратегиялар, музокаралар, инвестициялар” ўқув курси бўлиб ўтди.
Курсларнинг мақсади иштирокчиларнинг халқаро сиёсий ва иқтисодий алоқалар соҳасидаги касбий малакасини оширишдан иборат эди. Машғулотларни дипломатия, жаҳон иқтисодиёти ва халқаро ҳуқуқ соҳасидаги етакчи мутахассислар – Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг профессор-ўқитувчилари ва таклиф қилинган маърузачилар олиб боришди. Амалиёт талаб қиладиган махсус билим ва кўникмаларни ҳам ўз ичига олган дастур асосида тингловчилар етакчилик ва стратегик режалаштириш, жамоани шакллантириш ва жамоавий иш, қарор қабул қилиш ва стратегик алоқалар муаммоси, нотиқлик санъати, бизнес алоқаларидаги маданий ваколатлар, одоб-ахлоқ қоидалари каби қатор мавзуларни қамраб олдилар.

Тренинг иштирокчиларининг фикрига кўра, курс дастури маърузачиларнинг амалий фаолиятидан олинган назарий материаллар ва маълумотларнинг оқилона мувозанатини сақлайди. Курс якунида муваффақиятли таҳсил олган тингловчиларга тантанали равишда сертификатлар топширилди.

Катта лейтенант Азиз НОРҚУЛОВ, Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти