Огоҳликни ошириш тарғиботидаги таъсирчан усул

7

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари академиясида “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни” доирасида Республика Ҳарбий прокуратураси, Мудофаа вазирлиги ҳарбий автомобил назорати инспекцияси, Тошкент ҳарбий прокуратураси ва Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ҳамкорлигида профилактик тадбир ўтказилди.
Унда маъруза қилганлар мамлакатимизда кейинги вақтларда содир этилган йўл транспорт ҳодисалари таҳлили, уларни содир этган шахсларга нисбатан қўлланган маъмурий ва жиноий жавобгарликлар ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Жиноят ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларига киритилган қўшимча ва ўзгартиришлар ҳақида маълумотлар беришди.

Тадбир якунида йўл транспорт ҳодисалари ва уларнинг аянчли оқибатлари тасвирга туширилган видеороликлар намойиш этилди ва бу ўтказилган профилактик тадбирнинг туб моҳиятини англаб етиш ва огоҳликни янада оширишда ғоят таъсирчан усул бўлди, десак хато қилмаймиз.

Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти