Йўл қоидаси – умр фойдаси

8

Ҳарбий хизматчиларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, уларни жорий этилаётган янги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар билан мунтазам таништириб бориш мақсадида Мудофаа вазирлиги Тоифаланган объектларни қўриқлаш қўшинлари қўмондонлиги ҳарбий қисмларида қатор тадбирлар ўтказиб келинмоқда.
Хусусан, Тошкент шаҳри, Тошкент вилоятининг Бекобод ва Олмалиқ шаҳри ҳамда Нуробод қўрғони, шунингдек Бухоро вилояти Қоровулбозор туманида жойлашган ҳарбий қисмларида “Тажрибасиз ҳайдовчи – хавф-хатар ва ҳалокат манбаи” мавзусида профилактик тадбирлар ўтказилди.


Соҳа мутахассислари томонидан ҳарбий хизматчиларга автоуловни бошқариш чоғида тезликни ошириш, спиртли ичимлик истеъмол қилган ҳолда йўл-транспорт ҳодисасини содир этиш кўплаб инсонлар умрига зомин бўлаётгани ҳақида эслатиб ўтилди.
Ўтказилган тадбирлар давомида шахсий таркибга йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олишга қаратилган турли тарғибот материаллари ва буклетлар тарқатилди.

Тоифаланган объектларни қўриқлаш қўшинлари
қўмондонлиги матбуот хизмати