Йўлларда огоҳ бўлинг

8

Мудофаа вазирлиги Тоифаланган объектларни қўриқлаш қўшинлари қўмондонлиги бошқарув аппаратида “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси” куни доирасида профилактик тадбир ўтказилди.
“Қўшинларда йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидалари ва уларнинг олдини олиш чоралари” мавзусида ўтказилган мазкур тадбирда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХ бошқармаси матбуот хизмати бошлиғи майор Қаҳрамон Худойберганов, Тошкент шаҳар гарнизони ҳарбий автомобиль назорати инспекция бошлиғи ўринбосари майор Азизбек Ахроров, шунингдек ҳарбий ҳайдовчилар ва шахсий автотранспорти мавжуд бўлган ҳарбий хизматчилар иштирок этдилар.


Тадбирда сўз олганлар йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларига амал қилишнинг аҳамияти, ҳайдовчи нафақат ўзи, балки атрофдагиларнинг саломатлиги учун ҳам бевосита жавобгар эканини таъкидладилар. Майор Қахрамон Худойберганов томонидан йил давомида содир этилган йўл транспорт ҳодисалари, уларнинг сабаблари ва аянчли оқибатлари, ёш тоифасига кўра энг кўп қоидабузарлик содир этган ҳайдовчилар, қандай автотранспорт воситаларида йўл транспорт ҳодисалари кўпроқ содир этилгани ҳақида қиёсий-таҳлилий маълумотлар айтиб ўтилди.
Шунингдек, йўл ҳаракати қоидаларига киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар ҳақида ҳам сўз юритилиб, юрт ҳимоячилари ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олдилар. Тадбир давомида шаҳримиз кўчаларида ўрнатилган кузатув камераларида муҳрланиб қолган мудҳиш автоавариялар жамланмаси ҳам қатнашчиларга намойиш этилди.
Ҳарбий қим ҳудудида турли русумдаги автотранспорт воситалари, уларнинг техник имкониятлари ва ҳар бир автомобилда бўлиши шарт бўлган анжомларнинг намойиши ҳам ташкил қилинди.

Тоифаланган объектларни қўриқлаш қўшинлари қўмондонлиги матбуот хизмати