Навоийда бир гуруҳ ёшлар ҳарбий қисм меҳмони бўлишди

5

Мудофаа вазирлиги Тоифаланган объектларни қўриқлаш қўшинлари қўмондонлигига қарашли Навоий вилоятида жойлашган ҳарбий қисмлардан бирида “Ёшлар – келажагимиз” мавзусида учрашув ўтказилди.
Умумтаълим мактаблари ўқувчилари ва муддатли ҳарбий хизматчилар иштирок этган мазкур тадбирда ёшлар эътиборига қурол-аслаҳа ва ҳарбий техникалар намойиши ҳамда юрт посбонларининг кўргазмали қўл жанги чиқишлари ҳавола этилди.

Учрашув давомида ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилган сананинг аҳамияти, тил меъёрларга доимий риоя этиш ва уни келгуси авлодларга маънавий мерос сифатида етказиш барчамизнинг бурчимиз экани алоҳида таъкидланди. Шунингдек, бугунги кунда мамлакатимизда ёшларга қаратилаётган эътибор ва ғамҳўрлик, улар учун очилаётган кенг имкониятлар эшиклари ҳам йиғилганлар эътиборидан четда қолмади.

Тоифаланган объектларни қўриқлаш қўшинлари қўмондонлиги матбуот хизмати