“Ўзбек халқ эртаклари билағони”

5

Каттақўрғон гарнизонида жойлашган артиллериячилар ҳарбий қисмида Ўзбекистон Республикасининг «Давлат тили ҳақида»ги Қонуни қабул қилинганининг ўттиз бир йиллиги ҳамда “Ўзбек тили байрами куни” муносабати ҳарбий қисм ҳарбий хизматчилари ва уларнинг оила аъзолари ҳамда фарзандлари орасида “Ўзбек ҳалқ эртаклари билағони” танлови ўтказилди.

Унда ҳарбий қисмда ташкил этилган театр жамоаси томонидан намойиш этилган эртак қаҳрамонларини акс эттирувчи саҳна кўринишлари болажонларга ўзгача завқ улашди.
Тадбир давомида ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари томонидан эртаклар, мақоллар, шеърлар айтилди. Болажонларни кўзларидаги қувонч ота-оналарда янада кўпроқ қувонч олиб келди.

Кеча якунида унда фаол иштирок этганлар ҳарбий хизматчиларнинг фарзандларига “Фахрий ёрлиқ” ва эсдалик совғалар топширилди.

Подполковник Дониёр ЖАМОЛОВ