Олмалиқдаги ҳарбий қисмда психотренинг машғулотлари ташкил этилди

7

Мудофаа вазирлиги Тоифаланган объектларни қўриқлаш қўшинлари қўмондонлигига қарашли Тошкент вилояти, Олмалиқ шаҳрида жойлашган ҳарбий қисмда Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети Олмалиқ филиали психолог мутахассислари иштирокида психотренинг ва машғулот ташкил этилди.

Унда инсон психологияси, хулқ-атвори, кайфияти, темперамент тушунчаси, руҳиятга таъсир кўрсатувчи ички ва ташқи омиллар хусусида сўз юритилди.

Интерфаол усулда ўтган машғулотда ҳарбий хизматчилар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан атрофлича жавоб олдилар.

Тоифаланган объектларни қўриқлаш қўшинлари
қўмондонлиги матбуот хизмати