Маҳоратни сайқаллаб, тажриба алмашиш имкониятини яратган машғулот

36

Ҳарбий хизматчиларнинг касбий маҳоратини ошириб, жанговар малакасини мустаҳкамлашга қаратилган ўқув-тайёргарлик машғулотлари режа бўйича бир зум ҳам тўхтамасдан ўтказиб келинмоқда.

Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округига қарашли Ғузор туманида жойлашган ҳарбий қисм шахсий таркиби билан жанговар тайёргарлик бўйича навбатдаги ўқув машғулоти бўлиб ўтди. Амалий кўргазмали шаклда ўтказилган мазкур ўқувни ҳарбий округ масъул офицерлари кузатиб боришди.

Ўқув жанговар тайёргарлик бўйича мутахассис офицерларнинг малака ва маҳоратини бойитиб, ўзаро тажриба алмашиш, янги билимларни ўзлаштириш имкониятини тақдим этгани билан ҳам аҳамиятли бўлди.

Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ матбуот хизмати