Оилавий тадбиркорлик – фаровонликнинг калити

7

Каттақўрғон гарнизонидаги артиллериячилар ҳарбий қисмида ёш оилали ҳарбий хизматчилар билан “Оилавий тадбиркорлик: моҳияти, аҳоли бандлиги ва фаровонлигини оширишдаги роли” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Тадбирда Тошкент давлат траспорт унверситети иқтисодиёт фанлар кафедраси профессори Гулнора Шодиев, халқ депутатлари Самарқанд вилоят кенгаши депутати, Ўзбекистон Миллий тикланиш демократик партияси вакили Мавлуда Нуруллаева, Каттақўрғон шаҳар “Нақиббек” жоме масжиди имом хатиби Анвар қори Назаровлар иштирок этди.

Йиғилганларга ёш оилаларда оила бюжети, бир-бирларига ҳурмат, шунингдек, оила аъзоларининг иш билан банд бўлиши фойдали экани, давлатимиз томонидан яратилган шарт-шароитлардан оқилона фойлаланиш, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш ва бу жараёнда зарур бўладиган йўл-йўриқлар тушунтириб берилди.

Ҳарбий хизматчилар ва уларнинг турмуш ўртоқлари томонидан берилган саволларга атрофлича жавоб қайтарилди.

Подполковник Дониёр ЖАМОЛОВ