Мустаҳкам оила – мамлакат ва жамият таянчи

9

Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юртида Чирчиқ ҳарбий прокуратураси билан ҳамкорликда, ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари ва Қуролли Кучлар ишчи хизматчилари билан “Мустаҳкам оила – мамлакат ва жамият таянчи” мавзусида давра сухбати ўтказилди.

Тадбирни билим юрти бошлиғининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари полковник И.Собиров олиб борди.

Давра суҳбатида Чирчиқ шаҳар жоме масжиди отин ойиси Л. Мажидова, шаҳар Маънавият ва маърифат маркази бўлими бошлиғи М.Тўраева, шаҳар ҳалқ таълими бўлими вакили Х.Парпиев, Чирчиқ шаҳар ФҲДЁ бўлими бошлиғи ўринбосари  Г.Азизходжаева иштирок этди ва сўзга чиқди.

Унда оилалардаги соғлом маънавий-ахлоқий муҳитнинг ўсиб келаётган ёш авлодга кўрсатадиган ижобий таъсири, бир-бирини тушуниб, қўллаб-қувватлаб яшаш Ватан ичра кичик Ватан ҳисобланадиган оилалар мустаҳкамлигини таъминлашда муҳимлиги таъкидланди.

Тадбирда ўз маърузалари билан иштирок этган барча маърузачиларга билим юрти бошлиғининг ташаккурномаси топширилди.

Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти