«Мен ғолиб» шиори остида ўтган умумармия ўйинлари ғолиблари аниқланди

20

Мудофаа вазирлиги қўшинларида «Мен ғолиб» шиори остида «Энг илғор мутахассис» умумармия ўйинлари ўтказилаётгани ҳақида хабар берган эдик. Бугун Тошкент ҳарбий округи «Чирчиқ» полигонидаги мусобақалар ўз якунига етди.

Чиндан ҳам бу каби мусобақалар ҳарбий хизматчиларнинг жанговар қобилиятини ошириши, қўшинларда соғлом рақобат муҳитининг шаклланиши, ҳар бир юрт посбонида «Мен ғолибман!» деган қатъиятнинг мустаҳкамланишига хизмат қилади.

Мусобақа якунига кўра, ғолиб жамоаларга, фаол иштирок этган ҳарбий хизматчиларга диплом, фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо совғалар берилди.

Эслатиб ўтамиз, «Чирчиқ» дала-ўқув майдонида «Танк биатлони», «Жанговар машиналар биатлони», «Армия биатлони», «Ўқ отиш спорти», «Қуролсоз уста» ва «Тош кўтариш» каби армия ўйинлари бўлиб ўтди.

 

Исломжон ҚЎЧҚОРОВ,
Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий
коммуникациялар департаменти