Имтиёзлар қулоч ёймоқда

15

Каттакўрғон гарнизонидаги ҳарбий қисм ҳарбий хизматчилари ва уларнинг оила аъзолари учун арзонлаштирилган маиший техникалар савдо-ярмаркаси ташкил этилди.

Пандемия туфайли жорий этилган карантин даврида Ватанимиз ҳимоячилари  ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, уй-рўзғор учун зарур бўлган маиший техника воситаларини муддатли тўлов асосида арзон нархларда сотиб олишига қулай шароит яратиш айни тадбирнинг асосий мақсади бўлди.

Савдо-ярмаркада ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари рўзғорбоп буюмларни харид қилиб, хонадонлари файзига файз қўшишди.

– Мудофаа вазирлиги тизимида ҳарбий хизматчиларга яратилаётган имтиёзлар асосида Каттақўрғон гарнизонидаги ҳарбий қисм қўмондонлиги томонидан ҳам юрт посбонларининг ижтимоий ҳимоясига алоҳида эътибор қаратилмоқда, – дейди подполковник Дониёр Жамолов. – Маиший техник савдо дўкони билан ҳамкорликда имтиёзли муддат асосида, ҳамёнбоп нархларда маиший техника воситалари ярмаркаси ташкил этилгани фикримиз исботидир. Келгусида бу каби истиқболли ташаббуслар давом эттирилиб, ҳарбий оилалар учун имтиёз ва имкониятлар яратиш бўйича вазифалар белгилаб олинди.

Дилшод РЎЗИҚУЛОВ, Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти