Шимоли-ғарбий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонига янги ўринбосар тайинланди

75

Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирининг буйруғи билан Шимоли-ғарбий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонининг қурол-аслаҳа бўйича ўринбосари – бошқарма бошлиғи лавозимига подполковник Аюбжон Раҳимович Рустамов тайинланди.

Подполковник Аюбжон Рустамов 2019 йилнинг октябрь ойидан Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округдаги ҳарбий қисм командирининг қурол-аслаҳа бўйича ўринбосари лавозимида хизмат қилиб келаётган эди.

Аюбжон Рустамов 2001 йилда Тошкент олий умумқўшин қўмондонлик билим юрти (ҳозирги Қуролли Кучлар академияси)ни тамомлаб, 2005 йилда Чирчиқ олий-танк қўмондонлик-муҳандислик билим юрти малака ошириш курсларида таҳсил олган. 2007-2009 йилларда Қуролли Кучлар академиясининг мотоўқчи қўшинлари тактик қўмондонлиги техник таъминот тактик-штаб оператив қўмондонлиги йўналишида таълим олган.

Шимоли-ғарбий ҳарбий округ матбуот хизмати