Фарғонада ҳарбий хизматчилар қаҳрамон хонадонида бўлди

54

Шарқий ҳарбий округ ҳарбий хизматчилари 2000 йилда Сариосиё ва Узун туманларида чегарани бузиб ўтган террорчи гуруҳларга қарши курашда ҳалок бўлган Бобур Ғаниев хонадонига ташриф буюрди.

Ташрифдан кўзланган мақсад — қахрамонининг оила аъзолари ҳолидан хабар олишди. Ташриф давомида карантин қоидаларига риоя қилинган ҳолда Бобур Ғаниевнинг хонадонида дезинфекция ишлари амалга оширилди.

Маълумот учун, Бобур Ғаниев II даражали “Шон-шараф” ордени билан мукофотланган. Унинг хотирасини абадийлаштириш мақсадида Марғилон шаҳридаги ўзи таҳсил олган 13-сонли умумтаълим мактабига бюсти ўрнатилиб, қаҳрамон яшаган кўчага унинг номи берилган. Шунингдек, марҳум ҳарбий хизматчи хонадонида уй-музейи ташкил этилган.

Халқимиз осойишталиги, юртимиз тинчлиги йўлида азиз жонини қурбон қилган жасур ўғлонлар хотираси ҳеч қачон унутилмайди.

Шарқий ҳарбий округ матбуот хизмати