Каттақўрғонда ҳарбий хизматчилар хайрли ишга қўл урди

63

Каттақўрғон гарнизонидаги артилериячилар ҳарбий қисми раҳбарияти савобли ишга қўл уриб, Каттакўрғон шаҳри Чордара махалласида истиқомат қилувчи Сайёра Рахмонова хонадонида бўлди.

Ташриф чоғида ҳарбий хизматчилар хонадон эгалаларига бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари, қимматбахо совға ва тиббиёт воситаларини улашиб, кўнгли ўксиқ қалбларига қувонч олиб кирди.

“Бошимизга тушган бу кўргилик биз учун катта синовдир. Беадад шукрки, бизнинг меҳр-оқибатда тенгсиз халқимиз бор. Бугун ҳарбий хизматчиларнинг кўрсатган саҳоватидан 6 нафар фарзандларимнинг кўзларида порлаётган қувончни кўриб бошим осмонга етди. Уларга кўтаринки кайфият бахш этишганидан ўз миннатдорчилигимни билдираман”, — дейди Сайёра Раҳмонова.

Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати