Муддатли ҳарбий хизматчилар билан қўшимча машғулотлар ўтказилиши йўлга қўйилди

17

Самарқанд шаҳрида жойлашаган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар Кичик мутахассисларни тайёрлаш маркази муддатли ҳарбий хизматчи оддий аскарлари билан тарих ва математика фанларидан қўшимча машғулотлар ўтказилиши йўлга қўйилди.

Машғулотлар Марказнинг алоқа ва ахборотлаштириш цикли ўқитувчиси Л.Наврузов ҳамда гуманитар ва ижтимоий фанлар цикли ўқитувчиси М.Акобиров томонидан мунтазам ўтказилмоқда.

Муддатли ҳарбий хизматчи оддий аскарларни олий таълим муссасаларига ўқишга киришлари учун ўтказилаётган бу машғулотлар улар учун жуда катта имконият бўлиб, бундай тўғри фойдаланган фаол қатнашганларгина ўз олдига қўйган мақсадларига эришади.

Контракт бўйича ҳарбий хизматчи, оддий аскар Хайрулло ЎЛМАСОВ,  марказ пресс-атташеси