Тарихий сиймолар пойида

7

Самарқанд шаҳрида жойлашган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари кичик мутахассисларни тайёрлаш маркази муддатли ҳарбий хизматчи оддий аскарлари Алишер Навоий номидаги марказий истироҳат боғига экскурсия қилишди.

Буюк шоир ва мутафаккир, давлат  арбоби Низомиддин Мир Алишер Навоий ҳайкали пойида аскарлар унинг  ғазалларидан ва рубоийларидан намуналар ўқишди.

– Буюк аждодларимиз ҳақида билиш, уларнинг бой илмий ва маънавий меросидан баҳраманд бўлиш ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялашда улкан аҳамиятга эга. Жумладан, улуғ шоирнинг вазир даражасигача чиқиши бежизга эмас, – дейди капитан А.Гадоев. – Чунки  Алишер Навоий ўз даврида нафақат шоирликда, балки ўзининг доно ва ақлли маслаҳатлари билан халқ дарди ва муаммоларига адолатли ечим топишда ҳам шуҳрат қозонган.

Шунингдек, аскарлар Абу Абдулло Рўдакий, Садриддин Айний ҳайкалларини ҳам зиёрат қилдилар.

Контракт  бўйича ҳарбий хизматчи, оддий аскар Хайрулло ЎЛМАСОВ,  марказ пресс-атташеси