Йўлингиз бехатар бўлсин

10

Мудофаа вазирлиги Тоифаланган объектларни қўриқлаш қўшинлари қўмондонлигининг Тошкент шаҳрида жойлашган ҳарбий қисмида Чилонзор тумани йўл патруль хизмати катта инспектори сержант Қаҳрамон Султонов иштирокида профилактик суҳбат ўтказилди.

Йўл ҳаракати хавфсизлигига бағишланган мазкур суҳбатда, шахсий таркибга ҳайдовчилар томонидан содир этилаётган қоидабузарликларнинг турлари, якуни аянчли тус олаётган йўл транспорт ҳодисалари хусусида маълумотлар берилди.

Шунингдек, спиртли ичимликларни истеъмол қилган ҳолда автомобилни бошқариш, тезликни белгиланган меъёрдан ошириш, хавфсизлик камарини тақмаслик каби ҳолатларнинг салбий оқибатлари ҳақида ҳам сўз юритилиб, ҳарбий хизматчилар огоҳликка чақирилди.

Тоифаланган объектларни қўриқлаш қўшинлари қўмондонлиги матбуот хизмати