Мурожаатлар ижобий ечимини топгани қувонарли

5

Жорий йилнинг июнь ойида Мудофаа вазирлигига қарашли Тошкент вилоятининг Чиноз туманида жойлашган Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучларига қарашли ҳарбий қисмда Тошкент ҳарбий прокуратураси билан ҳамкорликда сайёр қабул ўтказилган эди. Унда мутахассислар иштирокида ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари мурожаатлари бевосита тингланиб, уни ҳал қилиш юзасидан мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берилганди.

Куни кеча Тошкент ҳарбий прокуратураси томонидан Чиноз туман прокуратураси, Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучлари қўмондонлиги ҳамкорлигида ушбу мурожаатлар натижасида амалга оширилган ишлар ўрганилди.

Якунда фуқароларнинг мурожаатлари юзасидан Чиноз туманининг бандликка кўмаклашиш маркази, туман мактабгача таълим бўлими ва бошқа масъул ташкилотларнинг кўрилган чора-тадбирлари бўйича ахборотлари эшитилди.

Эътиборлиси, мурожаатларнинг аксарияти ижобий ечимини топган бўлиб, бу натижа албатта, кишини қувонтиради.

Ишчи учрашувда Чиноз туман прокурорининг катта ёрдамчиси Ж.Қодиров ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларининг мурожаатларига ечим топишда келгусида Тошкент ҳарбий прокуратураси билан бу каби ҳамкорликдаги тадбирларни янада жадал давом эттириш ҳақида тўхталиб ўтди.

Адлия майори Гулчеҳра ТУРСУНОВА, Тошкент ҳарбий прокурорининг ёрдамчиси