Ёзги таътилнинг бир куни

5

Самарқанд шаҳрида жойлашган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари кичик мутахассисларни тайёрлаш маркази ҳарбий хизматчиларининг фарзандлари  Самарқанд шаҳридаги Ўзбекистон маданияти тарихи давлат музейига  экскурсия қилишди.

Маълумот ўрнида шуни айтиш керакки, бугунги кунда Самарқанд давлат музей-қўриқхонасида  9 та  музей, 6 та тарихий  обида ва 250 мингга яқин экспонатлар сақланмоқда.

Экскурсия давомида болажонлар ушбу музей кўргазма залларидаги бир-биридан қизиқарли ва бетакрор нодир санъат асарларини томоша қилишди ҳамда  аждодларимиз тарихда ҳам бутун дунё маданиятлари ўртасида юқори ўринларда турганлигини гувоҳи бўлишди.

Контракт  бўйича ҳарбий хизматчи, оддий аскар Хайрулло ЎЛМАСОВ,  марказ пресс-атташеси