Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни доирасида

12

Пайшанба – ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни доирасида, Мудофаа вазирлиги Тоифаланган объектларни қўриқлаш қўшинлари қўмондонлигига қарашли Бухоро вилояти, Қоракўл туманида жойлашган ҳарбий қисмда вилоят ҳуқуқ-тартибот органлари вакиллари иштирокида профилактик машғулот бўлиб ўтди.

Машғулотда Бухоро ҳарбий прокуратураси, ҳарбий автомобиль назорати инспекцияси ва давлат автомобиль назорати хизмати вакиллари иштирок этдилар. Мутахассислар томонидан йўл ҳаракати қоидаларига киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар, фуқаролар томонидан содир этилаётган  қоидабузарликлар хусусида сўз юритилиб, таҳлилий маълумотлар берилди.

Шунингдек,  тадбир давомида ҳарбий хизматчилар букмекерлик идораларига онлайн обуна бўлмасликлари кераклиги тўғрисида огоҳлантирилдилар.

Юрт посбонлари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди. Машғулот якунида мавзуга оид ҳужжатли фильмлар намойиш қилинди.

Тоифаланган объектларни қўриқлаш қўшинлари қўмондонлиги матбуот хизмати