Ёз – ўтмоқда соз!

6

Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ тасарруфидаги ҳарбий қисм ва муассасаларда хизмат қилаётган ҳарбий хизматчилар фарзандларининг бир гуруҳи Термиз шаҳрида жойлашган “Амударё” болалар оромгоҳида ўз дам олиш вақтларини унумли ўтказишмоқда.

Бу оромгоҳ 2017 йил давлатимиз раҳбари ташаббуслари билан очилган бўлиб, 200 ўринга мўлжалланган. Унда бугунги замон талаблари даражасидаги барча шарт-шароитлар бор. Ҳар бир тўгарак хоналари компьютер жамланмаси ва видеопроектор жамланмалари билан жиҳозланган.

“Ёз – 2020” мавсумининг биринчи навбатида асосан иқтидорли ўқувчилар ва Ватанимиз сарҳадларини ҳимоя қилаётган ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари дам олмоқдалар. Уларнинг интеллектуал салоҳиятини янада ошириш мақсадида оромгоҳда 12 хил тўгарак фаолият юритмоқда. Болаларнинг саломатлигини сақлаш учун барча санитария-гигиена қоидаларига амал қилган ҳолда фаолият юритиб келмоқдамиз, – дейди оромгоҳ директори Шоҳида Холиева.

Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ матбуот хизмати