Давлат рамзлари ёш авлодни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялашда муҳим омил

7

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгилаб берилган 5 муҳим ташаббуснинг тўртинчиси ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича тизимли ишларни ташкил этишга йўналтирилган. Мазкур йўналиш бўйича Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучларига қарашли ҳарбий қисмлардан бирида барча тоифадаги ҳарбий хизматчилар билан китоб мутолааси ўтказилиши йўлга қўйилган.

2 июль – давлатимиз рамзи бўлмиш муқаддас гербимиз ташкил қилинган кун арафасида китобхонлар иштирокида ҳарбий қисмда ёш ҳарбий хизматчилар ва Қуролли Кучлар хизматчилари билан гербимизнинг яратилиши ва унда мужассам топган теран маъно-моҳият бўйича савол-жавоб кечаси ташкил қилинди.

Ҳарбий хизматчилар ва Қуролли Кучлар хизматчилари муқаддас гербимиз ҳам худди байроғимиз каби ҳар биримизнинг фахр-ифтихоримиз экан ҳақида тўлқинланиб, ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

Бинобарин, ёш авлодни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялашда уларда давлат рамзлари билан фахрланиш туйғуларини шакллантириш шубҳасиз, салмоқли натижа беради.

Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти