Ҳарбий хизматчилар эътиборга муҳтож болалар ҳолидан хабар олишди

49

Ёшлар – келажагимиз бунёдкори, эртамиз эгаларидир. Мудофаа вазирлиги Тоифаланган объектларни қўриқлаш қўшинлари қўмондонлиги ҳарбий қисмларида ҳам “Ёшлар ойлиги” доирасида кенг кўламли тадбирлар амалга оширилмоқда. Хусусан, қўмондонликка қарашли Бекобод шаҳрида жойлашган бўлинманинг бир гуруҳ ҳарбий хизматчилари Тошкент вилояти, Бўка туманида жойлашган болалар мурувват уйига ташриф буюрди.


“Сен ёлғиз эмассан” шиори остида ўтказилган мазкур тадбирда имконияти чекланган, қалби меҳр-мурувватга ташна болажонлар билан самимий суҳбат қурилди. Юрт посбонлари томонидан уларнинг руҳиятини янада кўтариш ва ватанпарварлик туйғуларини ошириш мақсадида, қўл жанги бўйича кўргазмали чиқишлар намойиш этилди.
Шунингдек, ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларнинг китобхонлик маданиятини ошириш мақсадида китоблар совғалар қилинди.

Тоифаланган объектларни қўриқлаш қўшинлари
қўмондонлиги матбуот хизмати