Парвозларингиз юксак бўлсин, само сарҳадларимиз сарлочинлари!

9

Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Қарши шаҳрида қайта барпо этилган Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий авиация билим юртининг илк битирувчиларига тантанали диплом ва кўкрак нишонларини топшириш маросими бўлиб ўтди.
Юртимизда жорий этилган карантин қоидаларига амал қилинган ҳолда ўтган тадбирда сўз олганлар ёш лейтенантларнинг келгуси фаолиятларида муваффақиятлар тилашди.
Қарши гарнизони ҳарбий оркестри мусиқа садолари остида дипломлар ўз эгаларига топширилди. Мудофаа вазирининг буйруғига мувофиқ ҳар бир битирувчининг хизмат ўташ жойи, ҳарбий қисмларда тайинланган лавозимлари билим юрти раҳбарияти томонидан ўқиб эшиттирилди.


Ҳарбий учувчилар томонидан билим юрти фазоси узра жанговар самолёт ва вертолётларда амалга оширилган кўргазмали парвозлар маросим кульминацияси бўлди.
Шунингдек, ҳарбий хизматчилар томонидан қўл жанги бўйича кўргазмали чиқишлар намойиш этилди. Санаткорлар ижросидаги куй-қўшиқлар даврага ўзгача файз киритдилар.

Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ матбуот хизмати