Эътибор ва қўллаб-қувватловга муҳтож ёшларга ҳарбий хизматчилардан ажойиб совға

44

Самарқанд гарнизони Маънавият ва маърифат маркази ташаббуси билан “Ёшлар ойлиги” доирасида “Болага китоб беринг” деган акция ташкиллаштирилди. Унда Республика маънавият ва маърифат  маркази Самарқанд вилоят бўлими бошлиғи Ф.Назаров ҳамда Ёшлар иттифоқи вилоят бўлими вакили Х.Ғозиев иштирок этди.

Акцияда кам таъминланган, эътибор ва қўллаб-қувватловга муҳтож ёки ногирон фарзанди бор оилалар аниқланиб, уларнинг фарзандларига китоблар совға қилинди.

Дарҳақиқат, энг яхши совға – бу китоб. Ўзгалар эътиборига, ёрдамига муҳтож юртдошларимиз Ватан ҳимоячиларидан бундай совғани олишаркан, уларнинг ва яқинларининг қувончи ўзгача бўлди.

Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти