Қуролли Кучлар академиясида беш ташаббус ижроси бўйича машғулотлар ташкиллаштирилди

8

Қуролли Кучлар академиясида карантин қоидаларига тўлиқ амал қилган ҳолда Президентимиз илгари сурган бешта муҳим ташаббус ижросига бағишланган тадбирлар бўлиб ўтди.

Дастлаб,  ташаббуснинг иккинчи йўналиши бўйича ёзги бассейнда сузиш мусобақаси ўтказилди. Беллашувни соҳа мутахассислари одилона баҳолаб борди.

Шундан сўнг курсантлар қўл жанги, узунликка сакраш каби шартлар бўйича беллашишди. Куннинг иккинчи ярмида ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида полковник Азиз Тоиров замонавий махсус информатика хонасида ахборот технология сирларидан сабоқ берди.

 

– Беш муҳим ташаббус, курсантларнинг нафақат маънан, балки жисмонан чиниқишларига асос бўлади. Бундай тадбирлар ёшларнинг ўз қобилиятларини кўрсатиш учун имконият вазифасини ўтайди, – дейди майор Холмуҳаммад Жўрабоев.

Шунингдек, қолган йўналишларда ҳам бу ерга таклиф этилган болажонлар билан машғулотлар ташкил этилди. Беш ташаббус доирасида ўтказилган маънавий-маърифий тадбир давомида фаол иштирок этган қатнашчиларга эсдалик совғалари топширилди.

 Шоҳсанам НИШОНОВА, Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти