Тўлақонли маданий ҳордиқ хизматга унум бағишлайди

10

Сирдарё вилоятига аҳолига кўмак учун келган ҳарбий хизматчиларнинг маданий ҳордиқ олишлари учун концерт дастурлари ташкиллаштирилди.

Жумладан, Шарқий ва Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ ҳарбий хизматчиларининг кайфиятини кўтариш мақсадида Қуролли Кучлар Марказий ашула ва рақс ансабль хонандалари ҳамда хушовоз хонандалар бадиий дастурлар намойиш этди.

Концерт давомида эл-юртни мадҳ этувчи ҳамда ҳарбий-ватанпарварлик руҳидаги куй ва қўшиқлар концерт дастурига йиғилганлар учун кўтаринки кайфият бағишлади. Шунингдек, ҳарбий хизматчилар ҳам ўз бадиий чиқишлари билан иштирок этишди.

Тадбир давомида илғор натижа кўрсатаётганларнинг фидойиликлари алоҳида эътироф этилиб, ҳарбий округлар қўмондонлиги томонидан рағбатлантирилди ва шахсий таркиб Рамазон ҳайити билан муборакбод этилди

Асрор РЎЗИБОЕВ, Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти