Тошқиндан жабр кўрган аҳолига ҳарбийлардан байрам туҳфаси

71

Сирдарё вилоятидаги сув тошқинидан талафот кўрган ҳудудларда аҳолига ҳар томонлама ёрдам бераётган ҳарбий хизматчилар хонадон эгаларига Рамазон ҳайити кунига ўзига хос байрам туҳфаси тақдим қилишди.

Таъмирланаётган хонадон эгаларига муносиб шароит яратиш, уларнинг уйларини тиклаш ва таъмирлаш жараёнида шахсан иштирок этиб, қулайликларга эга бўлишлари учун биринчи галда супалар, тандир ва ўчоқлар қурилиши таъминланди. Ҳарбий хизматчилар вилоятнинг 23 та аҳоли яшаш пунктида жойлашган барча уйларда ҳаёт учун зарур бўлган бу каби керакли объектларни фойдаланишга топширди. Барча ҳарбий округлар ўзларига бириктирилган ҳудудларда супа, тандир ва ўчоқларни ҳар бир вилоят анъаналарига хос тарзда қурдилар.

Мирзаобод туманининг Навбаҳор маҳалла фуқаролар йиғини аҳолисига кўмаклашаётган Шарқий ҳарбий округ шахсий таркиби ҳам ўз навбатида бу каби савоб ишларда ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшдилар. Улар бу ердаги 400 га яқин хонадонда водийча чойхона кўринишидаги ҳовли ошхоналарини барпо этишди. Рамазон ҳайити куни ҳовли ошхонаси қурилишида наъмуна бўлган кичик сержант Нурматов Элёр мудофаа вазирлиги томонидан қимматбаҳо қўл соати билан тақдирланди. Ватан ҳимоясидек муқаддас бурчига содиқ кичик сержантга ушбу совға тантанали равишда топширилди.

Шарқий ҳарбий окург матбуот хизмати