Ҳарбийлар саховат ила оқибат кўрсатишда давом этмоқда

28

Мудофаа вазирлиги Тоифаланган объектларни қўриқлаш қўшинлари қўмондонлигининг Навоий вилояти, Кармана тумани ва Учқудуқ шаҳрида жойлашган ҳарбий қисмлари шахсий таркиби “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати хайрия тадбирларида фаол иштирок этмоқдалар.

Ҳарбийлар ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда жойлардаги ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ҳолидан хабар олиб, уларга моддий ва маънавий кўмак беришмоқда. Озиқ-овқат маҳсулотлари, гигиеник воситалар ҳамда хўжалик моллари шубҳасиз, эҳтиёжманд оилаларнинг узоғини яқин қилиб, кундалик эҳтиёжларига ярайди.

Аҳиллик ва ҳамжиҳатлик бор жойда барака бўлади, дейди халқимиз. Қўмондонлик ўғлонлари ҳам ана шу нақлга амал қилган ҳолда, саховат ила оқибат кўрсатишда давом этмоқда.

Тоифаланган объектларни қўриқлаш қўшинлари қўмондонлиги матбуот хизмати