Ҳарбийлар юртдошларимиз саломатлиги учун фидойилик кўрсатишмоқда

189

Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ тасарруфидаги Сурхондарё вилояти, Жарқўрғон туманида жойлашган ҳарбий қисм радиацион, кимёвий ва биолигик бўлинмаси ҳарбий хизматчилари томонидан Жарқўрғон туманидаги аҳоли истиқомат қиладиган мманзиллар, савдо марказлари ва бозорлар ҳамда серқатнов кўчалар тўлиқ дезинфекция қилинмоқда.

Шу вақтга қадар ҳарбий қисм ташаббуси билан коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш, юртдошларимиз хавфсизлиги ва саломатлигини таъминлаш бўйича кенг кўламдаги ишлар амалга оширилди.

Ҳарбий хизматчилар тожли вируснинг оммавий тарқалиб кетиш хавфи олдини олишда шифокорлар, санитар-эпидимологик осойишталикни сақлаш мутахассислари билан елкама-елка туриб, халқимиз, юртдошларимиз саломатлигини асрашда ўзларининг матонати, жасоратини амалда намоён этишмоқда.

Шунингдек, ҳарбий хизматчилар ташаббуси билан аҳоли зич яшаётган жойларда ва ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари учун “Сурхон-Дори-дармон” МЧЖ томонидан кўчма дорихона хизматлари ҳам ташкил этилди. Албатта, бу каби амалга оширилаётган эзгу ишларнинг барчаси юртимиз фуқароларининг саломатлиги учундир

Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ матбуот хизмати