Тизимли ишларда фаоллик кўрсатилмоқда

185

Қашқадарё вилояти, Нишон туманида жойлашган Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округга қарашли ҳарбий қисм ҳарбийлари Нишон тумани ҳокимлиги, туман санитария-эпидемиология назорат маркази ҳамда ички ишлар ходимлари билан ҳамкорликда карантин даврида ҳудуддаги тизимли ишларда фаоллик кўрсатмоқда.

Кўча ва бозорларда уйда қолишга даъват қилувчи мурожаатлар аҳолига эшиттирилиб, дезинфекция ишлари мунтазам олиб бориляпти. Бозорларга кириш жойларида фуқароларнинг саломатлигини текшириш, тозалик ва карантин қоидалари асосида тартибли ҳаракатланиш зарурлиги ҳамда нарх-навонинг сунъий оширилишига йўл қўймаслик масъуллар томонидан кучли назоратга олинган.

Шунингдек, хайрия ёрдамларини мувофиқлаштириш марказларида тўпланаётган озиқ-овқат маҳсулотлари гигиена қоидаларига тўлиқ амал қилинган ҳолда уруш фахрийлари, кам таъминланган, боқувчисини йўқотган ва ногиронлиги бор хонадонларга етказиб берилмоқда.

Бу жараёнда ҳарбий хизматчиларимиз туну-кун хизматдалар.

Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ матбуот хизмати