Бир кўнгил шодлиги…

90

Меҳр-оқибат халқимизга хос фазилат. Айниқса, бугунги синовли кунларда бу қадриятлар янада яққол намоён бўлмоқда.

Коронавирусни ўзаро бирлашиб, бирга енгишга интилаётган халқимиз эзгу ишларни янада кўпроқ бажаришяпти. Шарқий ҳарбий округ қўшинлари ҳарбий хизматчилари ҳам бу жараёнларда фаол бўлишмоқда.

Фарғона вилоятининг Фарғона тумани, Чимён қишлоғида яшовчи Каримахон опа 2-гуруҳ ногирони. Шундай бўлса-да, унинг кўнглини шод этувчи ютрдошларимиз борлиги эътиборли.

Фарғона ҳарбий госпитали шифокорлари Каримахон Саидумарованинг ҳолидан хабар олиб, зарур дори-дармон воситаларини ҳадя этишди. Ҳарбий санитария эпидемиология хизмати ходимлари томонидан унинг яшаш хонадонида дезинфекциялаш ишлари олиб борилди.

Шарқий ҳарбий округ қўшинлари ҳарбий хизматчилари томонидан бундай эзгу ишлар бундан кейин ҳам давом эттирилади.

Шарқий ҳарбий округ матбуот хизмати