Аскарликка сараланган чақирилувчилар ташаббус билан чиқишди

167

Аскарликка сараланган чақирилувчилар карантин тадбирларида иштирок этиш мақсадида ташаббус билан чиқишди ҳамда Қашқадарё вилоятининг туман ва шаҳарларидаги мудофаа ишлари бўлимларида ватанпарвар йигитлардан ташкил топган кўнгиллилар отрядлари шакллантирилди.

Хусусан, Қашқадарёда 14 та кўнгиллилар отрядида жами 217 та чақирилувчи, Сурхондарё вилоятида 14 та кўнгиллилар отрядида жами  374 та ва Бухорода 11 та кўнгиллилар отрядида жами 287 нафар ҳамда ҳарбий округ миқёсида 39 та кўнгиллилар отрядида жами 878 нафар чақирилувчидан иборат отрядлар ташкил этилди. Отрядларга масъул этиб вилоят, туман мудофаа ишлари бошқарма, бўлим бошлиқлари тайинланган. Улар санитария эпидемиологик осойишталик марказлари билан ҳамкорликда жойлардаги бозор ва маҳаллаларда дезинфекция ишларини олиб боришмоқда. Шунингдек, ҳайрия ёрдамларини мувофиқлаштириш марказларидаги озиқ-овқат маҳсулотларини гигиена қоидаларига амал қилган ҳолда кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, ногиронлиги бор ҳамда уруш қатнашчилари хонадонларига етказиб бериш юмушларида ўз ёрдамларини кўрсатишмоқда.

Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ матбуот хизмати