Ҳарбийларимиз саховат кўрсатишмоқда

62

Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ тасарруфидаги Термиз шаҳрида жойлашган майор Бобомурод Бобохонов командирлик қилаётган ҳарбий қисм ҳарбий хизматчилари томонидан муҳим саховатли тадбир амалга оширилди. Улар кеча, 13 апрель куни Термиз шаҳрида ташкил этилган “Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш марказига” 9 млн сўмлик ун, гуруч, ёғ, туз, шакар, томат, тухум, макарон, сабзи, карам, картошка пиёз, совун, кир ювиш кукуни ва бошқа маҳсулотларни етказиб беришди.

Ҳарбийларнинг ушбу кўмаги бугунги кунда бундай маҳсулотларга эҳтиёжи бор оилаларга тарқатилади.

Ҳозирги кунда барчамизни диққат-эътиборимизда бўлган коронавирус пандемиясига қарши курашда албатта, бирдамлигимиз ва бирлигимиз муҳимдир.

Мана шундай синовли дамларда бу яққол намоён бўлади. Ишонамизки, бағрикенг, саховатпеша ва донишманд халқимиз бу курашда албатта ютиб чиқади.

Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ матбуот хизмати