Биз синовни бирга енгамиз

15

Бутун дунёга ўзининг кучини кўрсатмоқчи бўлган коронавирус Ўзбекистонга ҳам кириб келишга улгурди. Лекин бу бизнинг фуқароларимизнинг тушкунликка тушушига сабаб бўла олмади, чунки барча фуқаролар бир ёқадан бош чиқариб, уйда ўз соғлиқларини ва юртимиз келажаги учун ўз ҳиссаларини қўшиб келмоқда.

Бугун, 9 апрель куни Мудофаа вазирлиги Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучлари қўмондонлиги тасарруфидаги ҳарбий қисм ҳарбий хизматчилари «Биз сиз учун хизматдамиз, сиз биз учун уйда қолинг» шиори остида Бухоро вилояти, Ромитан туманида жойлашган Гажди МФЙга «Биз синовни бирга енгамиз» номли хайрия тадбири ўтказишди. Унда аҳоли кўп тўпланадиган жойлар ва хонадонлар дезинфекция қилинди.

– Элга хизмат – олий ҳиммат. Биз бундай тадбирни ўтказганимиздан фахрланамиз. Менинг яна бир бор ишончим комил болдики, бу кунлар ортда қолади. Чунки биз ҳарбийлар элим деб, юртим деб фуқаролар билан бир тану бир жон бўлиб бу курашда албатда ғолиб бўламиз, – дейди капитан Д.Нишонбоев.

Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти