ЖАНГОВАР ТАЙЁРГАРЛИК МАШҒУЛОТЛАРИ УЗЛУКСИЗ ЎТКАЗИЛМОҚДА

61

Бугун замон янгича услуб ва тактикаларни талаб этаётган пайтда миллий армиямизнинг шерюрк ўғлонлари ҳам машғулотлар жараёнларида янгиликларни амалга татбиқ этиб, маҳоратларини синовдан ўтказишмоқда.

Шарқий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлиги Андижон гарнизонидаги ҳарбий қисм ҳарбий хизматчилари жанговар тайёргарлик машғулотлари билан узлуксиз шуғулланиб келяпти.

Асосан оммавий қирғин қуролларидан ҳимояланиш, муҳандислик тайёргарлиги, тоғ ва отиш тайёргарлиги машғулотларидан раҳбарий ҳужжатларни ўрганиш бўйича услубий изланишлар амалга оширилди.

Ҳар қандай амалий ҳаракатлар вақтида шахсий гигиенага эътибор қилиниб, кимёвий радиацион, кимёвий биологик  муҳофаза қўшинлари томонидан дезинфекция ишлари олиб борилиб, машғулотлар ташкиллаштирилди.

Бундан кўриниб турибдики, бизнинг ҳарбий хизматчиларимиз ўз масъулиятли бурчларини сидқидилдан адо этиб, жанговар тайёргарлик орқали касбий кўникмаларини оширмоқда.

Оширилган тажриба ва кўникмалар милий армиямиз жанговар салоҳиятини мустаҳкамлашга катта ҳисса қўшади.

Шарқий ҳарбий округ матубот хизмати