Самарқанддаги карантинга олинган объектдан 1058 фуқаро уйларига кузатилди

100

Кеча, 8 апрель куни Самарқанд шаҳридаги яна бир карантинга олинган объектдан Қозоғистондан келган 1057 та ўзбекистонлик ўз уйларига кузатилди.

14 кун давомида уларда коронавирус билан боғлиқ бўлган ҳеч қандай хасталик аломатлари аниқланмаган.

Бугун кечки рейс билан Навоий, Хоразм ҳамда Нукус  йўналиши бўйича 105 нафар фуқаро ўз уйларига кузатилади.

Самарқанд темир йўл вокзалидан улар махсус поезд билан мамлакатимизнинг турли вилоятларига  етиб борадилар.

Карантин ўташ даврида уларнинг хавфсизлигини таъминлашда Марказий ҳарбий округ бўлинмалари ҳамда Қуролли Кучлар Кичик мутахассисларни тайёрлаш маркази ҳарбий хизматчилари жалб қилинган эди.

Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати