Ҳарбий маҳаллада озиқ-овқат ярмаркаси ўтказилди

51

Марказий ҳарбий округга қарашли Жиззах гарнизонида ҳарбий хизматчиларнинг оилалари учун озиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркаси ташкил этилди.

Вилоятнинг Бахмал туманидаги ”Ватанпарвар” маҳалласида ташкил этилган арзонлаштирилган ярмарка ҳарбийлар ва уларнинг оила аъзолари учун айни муддао бўлди.

Ҳарбий қисм командири ўринбосари майор Муҳаммад Азимовнинг таъкидлашича, ушбу ярмарка карантин вақтида ҳарбий оилалар талаб ва истагидан келиб чиқиб, биринчи марта ўтказилмоқда.

Шу билан бирга, ҳарбий шаҳарчада ҳарбий оилаларга заруриятсиз кўчага чиқмаслик тўғрисида ташвиқот тадбирлари ўтказилиб, ҳудудларни дизенфекция қилиш ишлари ҳам амалга оширилди.

Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати