Ҳарбий хизматчилар дезинфекция ва тарғибот тадбирларида фаол

69

Бугунги кунда Шарқий ҳарбий округ қўшинлари  харбий хизматчилари томонидан короновирусга қарши кураш бўйича ўтказилаётган ўқув машғулотлари округ ҳудудидаги барча масканларда изчил олиб борилмоқда.

Жумладан, Наманган гарнизони ҳарбий хизматчилари ҳам вилоятнинг барча шаҳар ва туман марказлари, маҳаллалар, бозор, бекат ва бошқа одамлар гавжум жойларда мунтазам равишда дезинфекция-тозалаш ва тарғибот ишларида фаоллик кўрсатишмоқда.

Ўқув машғулотлари ҳудудларнинг барча мутассадди ташкилотлари билан ҳамкорликда, уюшқоқлик билан ўтказиляпти. Чунки бирлашган ўзар, деганлар. Биргаликда биз кучмиз. Пандемия устидан албатта, ғалаба қозонамиз.

Биз сиз учун хизматдамиз!

Сизлар эса уйда қолинг!

Шарқий ҳарбий округ матбуот хизмати