​Ҳарбий хизматчилар дала-ўқув майдонларида янгича услубда машғулотлар олиб бормоқда

362

Айни кунларда Мудофаа вазирлигининг барча бўлинмалари билан дала-ўқув майдонларида ўтказилаётган машғулотларда жанг олиб боришнинг ўзига хос янги усул ва услублари амалиётга жорий этилмоқда. Чуқур ўрганиш ва таҳлиллар асосида олиб борилаётган машқлар юрт ҳимоячиларининг жанговар шайлигини янада оширишга хизмат қиляпти.

Жумладан, Жиззах қилояти Бахмал туманидаги ҳарабий қисм шахсий таркиби ҳам бу борада изланишлар олиб бориб, жанговар тайёргарлик машғулотларини янги ғоялар, янги усул ва услубларда ўтказмоқда. Дала майдонида бир неча ўқув жойларида ўтказилаётган батальон тактик гуруҳлари машғулотлари жанговар шайликни мунтазам такомиллаштириб боришга қаратилган.

Ҳарбий хизматчилар тоғда ҳаракатланиш, сойлардан шахсий таркиб, қурол-яроғ ва юкларни беталафот олиб ўтиш, қўйилган жанговар вазифани бажариш каби машқларда маҳоратларини ошириб, тажрибаларини бойитмоқда.

Таъкидлаш лозимки, аввалги йилларга қараганда ўқув-машғулотлар сони оширилди. Юрт ҳимоячиларининг жанговар шайлигини самарали юксалтириш имконини берадиган машқлар ўқув дастурларига киритилди.

Гуруҳ ва взвод таркибида ўтказилаётган амалий машғулотлар шахсий таркибнинг ҳар қандай шароитда ўқотар ва гуруҳ таркибидаги қуролларни оқилона қўллаш кўникмасини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.

Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати