​Ўзбекистонлик разведкачилар “АрМИ – 2018” мусобақасининг учинчи босқичида иккинчи ўринни эгаллашди

387

2 август куни Россия Федерациясининг Новосибирск олий ҳарбий қўмондонлик билим юрти дала-ўқув майдонида бўлиб ўтаётган “Қўшин разведкаси аълочилари” мусобақасининг учинчи босқичи – “Развекачи сўқмоғи” тўсиқлар йўлагини енгиб ўтишда Ўзбекистон ҳарбийлари иккинчи ўринни қайд этишди.

Унда разведка бўлинмалари тўлиқ таркибда ва жанговар экипировкада 22 та тўсиқдан, жумладан тахтадан ва тошдан қилинган тўсиқлар, тик девор, узун устунли симли тўсиқ, сувли чуқур ва НАТО стандартидаги тўсиқлардан иборат, узунлиги 800 метрдан кўпроқ бўлган “Развекачи сўқмоғи” тўсиқлари йўлагини енгиб ўтиши шарт эди.

Таъкидлаш лозимки, мусобақанинг 3-босқичи якунларига кўра Ўзбекистонлик разведкачилар жамоаси умумжамоа ҳисобида ҳозирча 2-ўринда
боришмоқда.

Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати